Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон чегарасини мустаҳкамлаш учун 20 минг нафар ҳарбий сафарбар қилинади
Раҳмон Тожикистон хавфсизлик кенгаши йиғилишида ана шундай топшириқ берган.
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон мамлакат мудофаа вазири Шерали Мирзога тожик-афғон чегарасини мустаҳкамлаш учун 20 минг нафар ҳарбий хизматчини сафарбар қилиш топшириғини берди.
Хабар қилинишича, Раҳмон Тожикистон хавфсизлик кенгаши йиғилишида ана шундай топшириқ берган.
«Афғонистон ва Тожикистон чегарасида сиёсий вазият кескинлашганини эътиборга олиб, давлат раҳбари хавфсизлик кенгаши аъзоларига, куч ишлатиш тузилмалари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарларига давлат ва тожик-афғон чегарасидаги миллат хавфсизлигини таъминлаш бўйича аниқ чоралар кўриш топшириғини берди», деган РИА Новости агентлиги суҳбатдоши.
Аввалроқ 5 июлга ўтар кечаси «Толибон» ҳаракати жангарилари билан жанглардан сўнг мингдан ортиқ афғон ҳарбийлари Тожикистон ҳудудига чекинишга мажбур бўлгани хабар қилинганди.
Тожикистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси чегара қўшинлари матбуот хизмати хабарига кўра, толиблар Бадахшон вилоятидаги Хохон, Шикай, Нусай, Моҳимай, Шугнон ва Султон Ишкашим туманларини тўлалигича ўз назоратига олган.
Афғонистон ҳукуматининг 1037 нафар ҳарбий хизматчиси Тожикистон ҳудудига чекинишга мажбур бўлган.
Мавзуга оид
13:47 / 29.06.2026
Покистон яна Афғонистонга ҳужум қилди
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026