Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШнинг Ироқдаги элчихонасига дронлар ёрдамида ҳужум уюштирилди
Дронлардан бири элчихона ҳудудидаги ҳарбий объектга зарба берган. Етказилган зарар тўғрисида ҳозирча маълумот йўқ.
АҚШнинг Ироқдаги элчихонасига бомба ўрнатилган дронлар ёрдамида ҳужум уюштирилди. Shafaq News агентлигининг хабар беришича, дипломатик ваколатхона хавфсизлигини таъминлайдиган ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими дронларга қарата ўт очган.
Sabereen News порталининг таъкидлашича, дронлардан бири элчихона ҳудудидаги ҳарбий объектга зарба берган. Етказилган зарар тўғрисида ҳозирча маълумот йўқ.
Аввалроқ Al Hadath телеканали ўз манбаларига таяниб Бағдод марказидаги «яшил ҳудуд»га ракета зарбалари берилгани тўғрисида хабар қилганди.
Душанба куни халқаро коалициянинг Анбар вилоятидаги Айн-ал-Асад ҳарбий базаси ўққа тутилганди.
Мавзуга оид
19:37 / 01.07.2026
Трамп Оқ уйга қайтгач камида $2 млрд даромад кўрди. Асосий бойлик – криптовалюталардан
09:15 / 01.07.2026
АҚШ NIS учун вақтинчалик лицензия муддатини яна 30 кунга узайтирди
21:14 / 30.06.2026
АҚШ Олий суди туғилганда фуқаролик олиш ҳуқуқини тасдиқлади
17:54 / 30.06.2026