Жаҳон | 22:50 / 06.07.2021
9392
1 дақиқада ўқилади

Пентагон Афғонистондан АҚШ қўшинларининг 90 фоиздан ортиғи олиб чиқиб кетилганини маълум қилди

Маълумот берилишича, Пентагон Афғонистондан 17 минг бирлик қурилма олиб чиқиб кетган. Бундан ташқари, америкаликлар Афғонистон мудофаа вазирлигига еттита ҳарбий объектни топширган.

АҚШ Афғонистондан 90 фоиздан кўпроқ ҳарбий контингентини олиб чиқиб кетди. Бу ҳақда АҚШ қуролли кучлари марказий қўмондонлиги баёнотида айтилмоқда.

«Олиб чиқиб кетиш жараёни давом этмоқда. АҚШ қуролли кучлари марказий қўмондонлиги ҳисобига кўра, барча қўшинларнинг 90 фоиздан ортиқроғи олиб чиқиб кетилди», — дейилади баёнотда.

Маълумот берилишича, Пентагон Афғонистондан 17 минг бирлик қурилма олиб чиқиб кетган. Бундан ташқари, америкаликлар Афғонистон мудофаа вазирлигига еттита ҳарбий объектни топширган.

АҚШ президенти Жо Байден апрелда Афғонистондан америкалик ҳарбийлар олиб чиқиб кетилишини эълон қилганди. Жараён май ойида бошланди ва сентябрда якунига етиши режалаштирилган.

АҚШ билан бирга НАТО мамлакатлари ҳам ўз қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетмоқда.

Мавзуга оид