Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон 2021 йилги Жаҳон хайрия рейтингида юқорилади
Ўзбекистон Жаҳон хайрия индексида 24 ўринга юқорилади. CAF (Charities Aid Foundation) хайрия жамғармаси тақдим этган ҳисоботда шу ҳақда сўз боради. Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти Ахборот хизмати шу ҳақда маълум қилди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон CAF (Charities Aid Foundation) хайрия жамғармаси томонидан 2021 йилги пандемия йилига бағишланган (World Giving Index-2021) жаҳон рейтингида 114 мамлакат орасида 2018 йилдаги 53-ўриндан 29-ўринга кўтарилган.
Мамлакатлар рейтинги учта йўналишдаги ўртача қиймат кўрсаткичларига боғлиқ:
- хайрия ташкилотларига тушган маблағлар;
- аҳолининг муҳтож қатламига ёрдам кўрсатиш;
- кўнгилли сифатида кўмак бериш.
Таъкидланишича, 2020 йилда юз берган глобал пандемия муаммоларига қарамай, бир-бирига ғамхўрлик қилган инсонларнинг меҳр-оқибати, ҳамжиҳатлиги, сахийлиги пандемиянинг оғир муаммоларини жаҳон миқёсида бартараф этишга ёрдам берган.
Ўзбекистон 2020 йилда хайрия ташкилотларига ажратилган маблағлар бўйича 18-ўринни (46 фоиз), муҳтожларга тўғридан-тўғри саховат ёрдами кўрсатган одамлар сони бўйича 58-ўринни (57 фоиз), кўнгилли сифатида кўмак бериш бўйича 62-ўринни (16 фоиз) эгаллаган.


Индонезияда 2020 йилги жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллаган бўлса, Африка қитъасининг икки давлати Кения ва Нигерия юқори учликни эгаллаган. Мутахассислар ушбу мамлакатларда хайрия ёрдамининг кўпайишини камбағал аҳоли қатламларининг аҳволи ёмонлашаётгани, шунингдек, фуқаролик жамияти ва кўнгиллилар ҳаракати фаоллашгани билан изоҳлашмоқда.
Шу билан бирга, одатда, доим биринчи ўнталикка кирган мамлакатлар (АҚШ, Буюк Британия, Ирландия, Канада, Нидерландия) ўз позицияларини илгари ҳеч қачон юқори позицияни эгалламаган мамлакатларга бўшатиб берган.
Рейтингдаги сўнгги ўринни (114) Япония эгаллаб турибди. Қайд этилишича, Япониянинг бундай позицияни эгаллаши аҳолининг маданияти ва менталитети, муҳтожларнинг давлат томонидан юқори даражада таъминланганлиги ҳамда мамлакатда хайрия ёрдами кўрсатиш бўйича тартиб-қоидаларнинг мураккаблиги билан изоҳланади.
Маълумот учун: World Giving Index (жаҳон хайрия индекси) CAF (Charities Aid Foundation) хайрия жамғармаси томонидан 2009 йилдан буён 15 ёш ва ундан катта ёшдаги аҳоли ўртасида тасодифий танлов асосидаги сўровнома натижаларига биноан эълон қилиб келинади.
Мазкур тадқиқотлар 2020 йилда 114 мамлакатда ўтказилди. Коронавирус пандемияси сабабли сўров телефон орқали ташкил этилди. Gallup компанияси ҳар бир мамлакат бўйича сўровларни ҳар йили янгилаб боради. CAF ҳисоботларини тайёрлашда ҳам уларнинг 2020 йилнинг май ойидаги маълумотларидан фойдаланилган.
Мавзуга оид
08:17 / 01.06.2026
Электр энергиясига талаб ошиб бормоқда: дунё рейтинги тақдим этилди
08:05 / 15.05.2026
Дунёдаги энг йирик портлар рейтинги эълон қилинди
08:17 / 11.05.2026
Мис захиралари қайси давлатларда тўпланган? Жаҳон рейтинги
08:38 / 22.04.2026