Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Россия қирувчи самолётлари парвози Испания бош вазирининг Литвадаги матбуот анжумани тўхтатилишига сабаб бўлди
Учувчилар сўровларга жавоб бермагани боис ҳаво полицияси чақирилган.
Испания бош вазири Педро Санчеснинг Литванинг Шауляй шаҳридаги ҳарбий-ҳаво кучлари базасидаги матбуот анжумани хавф сигнали эълон қилиниши сабабли тўхтатилди. Бу ҳақда Delfi нашри хабар берди.
«Литва ҳаво ҳудудида парвози тўғрисида маълум қилинмаган икки самолёт қайд этилди, учувчилар сўровларга жавоб бермади, шу сабабли ҳаво полицияси чақирилди», — деди мудофаа штаби матбуот котиби Андрюс Дилда.
Матбуот анжуманида Литва президенти Гитанас Науседа ҳам иштирок этаётганди.
Дилданинг маълумот беришича, «Россиянинг иккита Су-24 самолёти Калининград областидан Россиянинг материк қисмига парвоз қилган».
Унинг сўзларига кўра, самолётлар келишилмаган парвозни амалга оширган ва парвозларни бошқариш маркази билан алоқага чиқмаган.
Мавзуга оид
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
22:09 / 08.06.2026
«Газпром» Ўзбекистонга экспортни 15 фоизга оширганини маълум қилди
20:34 / 08.06.2026
Хоминаий ўлдирилгач, Россияда Путинни қўриқлаш учун яратилган кузатув тизими ўчириб қўйилди
18:06 / 08.06.2026