Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарё вилоятида айрим тиббиёт муассасалари дори воситаларини лицензиясиз тайёрлаганлиги аниқланди
2021 йил 28-29 июн кунлари Сирдарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази, Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Сирдарё вилоят филиали, Сирдарё тумани тиббиёт бирлашмаси, Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмасида ички текшириш ишлари ўтказилди. Бу ҳақда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси томонидан маълум қилинди.
Текширув жараёнида айрим тиббиёт муассасаларида лицензиясининг амал қилиш муддати тугаганлигига қарамай дори воситаларини тайёрлаш фаолиятини ноқонуний равишда амалга оширганлиги аниқланди. Шунингдек дорихоналарда дори воситаларини сақлаш шароитлари бузилганлиги каби қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.
Лицензиатларда ўтказилган текширувлар ва кўрилган таъсир чоралар улар эътиборига етказилиб, дори воситалари муомаласида сифатсиз, контрафакт фармацевтик маҳсулотлар айланмасига йўл қўймаслик тўғрисида огоҳлантирилди.
Мавзуга оид
21:56 / 04.07.2026
Дорихона очишга лицензия бериш учун пул талаб қилган мансабдорга жиноят иши қўзғатилди
19:35 / 24.06.2026
Рақобат қўмитаси дори рекламаларидаги чалғитувчи иборалардан огоҳлантирди
08:50 / 06.06.2026
Марказий банк лицензиялаш қоидаларига янги талабларни жорий қилди
08:08 / 06.06.2026