Ўзбекистон | 18:24 / 08.07.2021
38060
2 дақиқада ўқилади

Табиати номидан-да ажойиб қишлоқ. Салқинлаш учун зўр маскан – Парда Турсунга фотосаёҳат

Наманган вилояти Поп тумани марказидан 30-40 километр узоқликда Имом ота, Маданият, Чоркесар, Бунёдкор деган маҳаллалар бор. Бу тўртта маҳалла Парда Турсун қишлоғига киради. Қишлоқ табиати номидан-да ажойиб.

Фото: KUN.UZ

Бу номни қаердадир эшитгандай бўляпсизми? Ҳа, ёзувчи Парда Турсун мана шу қишлоқдаги Чоркесар маҳалласида дунёга келган. Кейинчалик қишлоққа унинг номи берилган.

Парда Турсун қишлоғи тоғ билан ўралган бўлиб, ёзнинг жазирама иссиғида ҳам салқинлиги билан ажралиб туради. Айниқса бу йил бирин-кетин рекордларни янгилаётган иссиқ ҳароратдан қочиш учун бу қишлоқдан яхшисини топиш қийин.

Бу ерларда деярли ҳар куни ёмғир ёғади. Майин шабада, сой сувининг шалдираб оқиши бу маскан жозибадорлигини янада оширади.

Бу ерларда бир биридан ғаройиб мотоциклларни тез-тез учратиш мумкин. Ахир Парда Турсунда сайр қилиш учун энг қулай транспорт мотоцикл-да! Бу улов тоғлар орасида жойлашган шаршара ҳамда қорли чўққилар яқинигача олиб бориши мумкин.

Шаҳарда тунда ҳам чўғдай қиздираётган ҳаводан озгина бўлса-да омонда қолиш учун шундай масканларга  бориш айни муддао. Ҳамон иссиқдан қийналиб ўтирган бўлсангиз, Парда Турсун томон йўлга чиқинг, афсусланмайсиз.

Боймирза Халилов олган суратлар

Мавзуга оид