Жаҳон | 00:34 / 10.07.2021
7570
1 дақиқада ўқилади

Арманистонда карантин 20 декабргача узайтирилди

Фото: РИА "Новости"

Арманистон ҳукумати коронавирус тарқалиши билан боғлиқ ҳолда 2021 йил 11 июлгача жорий қилинган карантинни 20 декабргача узайтирди. Бу ҳақда республика вазирлар маҳкамаси матбуот хизмати маълум қилди.

“Арманистон ҳудуди ва барча чегарадаги ўтказиш пунктларида 2020 йил 11 сентябрдан 2021 йил 11 июлгача жорий қилинган карантин 2021 йил 20 декабргача узайтирилсин”, деб айтилган ҳукумат қарорида.

Аввалроқ Арманистон соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Анаит Аванесян карантин зарур ҳолатларда чекловлар киритиш учун кераклигини айтган. Унинг таъкидлашича, Арманистонга ПЦР-тест бўйича кириш талаби ҳам карантин доирасида белгиланади. Вазир, шунингдек, кузда муайян чекловлар киритилиши мумкинлигини қўшимча қилган.

Арманистон аҳолиси 2,9 млн кишидан ошади. Ҳукумат йил охиригача 700 минг фуқарони эмлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Ҳозирда республикада коронавирусга қарши эмлашда “Спутник V”, AstraZeneca ва CoronaVac вакциналари қўлланмоқда.

Мавзуга оид