Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда ҳам ковид-марказ қайта очилди
Наманган шаҳрида коронавирус беморларини даволаш ва тақсимлаш учун “Баркамол авлод” спорт мажмуасида ташкил этилган марказ фаолияти қайта тикланди.
ЎзА хабарига кўра, ҳозирги кунда бу марказда бир вақтнинг ўзида 400 беморни даволашга мўлжалланган койкалар ташкил этилган.
Шунингдек, оғир реанимацион ҳолдаги беморларни даволаш учун ҳам шароитлар яратилган.
Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов тегишли мутасаддилар ва сектор раҳбарлари билан мазкур марказга бориб, масъул идоралар вакиллари иштирокида ковид-марказнинг узлуксиз фаолият юритиши учун ҳозирланган шароитлар, келгусидаги вазифаларни муҳокама қилди.
Биринчи галда, хавфли касалликка йўлиққан беморларга масъул шифокорлар ва ҳамширалар учун алоҳида шароитлар яратилишига эътибор қаратилиши зарурлиги таъкидланди.
“Марказда ҳар қандай ҳолатда ҳам электр энергияси, ичимлик суви ва кислород узилмаслиги керак. Барча электр генераторлари доимо шай туриши, кислород захиралари аввалдан етказиб берилиши шарт”, – деди вилоят раҳбари.
Таъкидланишича, ҳозиргача Covid-19 инфекцияси аниқланган беморлар Наманган шаҳрида жойлашган вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётган эди. Аммо бугунги кунда вилоятда касалликка чалиниш ҳолатлари ортиб бораётгани сабабли марказни қайта очишга тўғри келди.
Марказда 100 нафарга яқин тиббиёт ходими фаолият олиб бормоқда.
Мавзуга оид
11:51 / 21.04.2026
Намангандаги мактаблар “Мутолаа” платформасида мажбурий обунага жалб қилинаётгани айтилди
08:35 / 20.04.2026
26 минг доллар эвазига Ҳажга юбормоқчи бўлган шахс қўлга олинди
11:35 / 02.04.2026
Истеъмолчилар чиқиндини олиб кетмаган корхонани антиқа йўл билан жазолади
21:00 / 28.03.2026