Жаҳон | 14:40 / 10.07.2021
10213
1 дақиқада ўқилади

Олимлар икки хил вакцинадан фойдаланиш коронавируснинг дельта-штаммига қарши самарали эканини аниқлади

Тадқиқотларда икки доза Sinovac ва бир доза AstraZeneca вакцинаси билан эмлаш дельта-штаммга қаршилик кўрсатиш учун етарли даражада антитана ишлаб чиқарилишига олиб келиши аниқланди.

Фото: AFP

AstraZeneca ва Sinovac вакциналаридан фойдаланиш коронавируснинг дельта-штаммидан ҳимояланиш имконини беради. Таиландлик олимлар ана шундай хулосага келди, деб хабар қилмоқда Thai PBS телеканали.

Маълум қилинишича, Таиланд Қизил хоч жамияти ва ген муҳандислиги миллий маркази тадқиқотчилари турли вакциналар компонентлари билан тадқиқотлар ўтказди.

Тадқиқотларда икки доза Sinovac ва бир доза AstraZeneca вакцинаси билан эмлаш дельта-штаммга қаршилик кўрсатиш учун етарли даражада антитана ишлаб чиқарилишига олиб келиши аниқланди.

Таиланд 14,5 млн доза Sinovac ва 2,5 млн доза Sinopharm вакциналарини олган. Мамлакатда 7 июндан оммавий эмлаш бошланган. 

Июн охирларида Оксфорд университети олимлари бир доза AstraZeneca ва бир доза Pfizer вакциналари билан тўрт ҳафта оралиқда эмлаш самаралироқ бўлишини маълум қилганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид