Австралия Афғонистондан ўз қўшинларини тўлиқ олиб чиқди
Австралия қўшинлари Афғонистонни тўлиқ тарк этди. Охирги йилларда Австралиянинг Афғонистондаги ҳарбий контингенти 1,5 минг ҳарбийдан 80 кишигача қисқартирилганди.
“Айни вақтда ушбу ҳарбий амалиёт поёнига етди. Қўшинларни олиб чиқиш учун қулай фурсат келди, бироқ бу АҚШ билан биргаликдаги кампанияларда иштирок этмаслигимизни англатмайди”, деб айтган Австралия мудофаа вазири Питер Даттон.
У қўшинлар олиб чиқилгандан кейин ҳам Австралия Афғонистон билан террорчиликка қарши кураш бўйича иттифоқдош бўлиб қолишини таъкидлаб ўтган.
Австралия мудофаа вазири маълумотларига кўра, Афғонистондаги 20 йиллик ҳарбий амалиётда 39 мингдан кўпроқ австралиялик ҳарбий иштирок этган, улардан 41 нафари ҳалок бўлган.
Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий миссияси 31 августгача якунланишини маълум қилган. Ҳозирда АҚШ ҳарбий контингентининг катта қисми Афғонистонни тарк этиб бўлди.
АҚШнинг Афғонистондан қўшинларни олиб чиқиш қароридан кейин “Толибон” ва афғон ҳукумати ўртасидаги ихтилоф кескинлашди. Толиблар ҳукумат қўшинларига қарши кенг кўламли ҳужум бошлаб, 9 июлда Афғонистон ҳудудининг 85 фоизи устидан назоратни қўлга киритишганини эълон қилишган.
Мавзуга оид
17:13 / 25.12.2024
Ўзбекистон Афғонистон аҳолисига инсонпарварлик ёрдами ва «Саломатлик» поездини жўнатди
17:10 / 25.12.2024
Покистон Афғонистондаги нишонларга ҳаводан зарба берди
18:20 / 18.12.2024
Ўзбекистон 2025 йилда ҳам Афғонистонга электр энергиясини етказиб беради
21:49 / 12.12.2024