Жаҳон | 17:54 / 11.07.2021
7517
1 дақиқада ўқилади

Испанияда оғуфурушларни таъқиб қилаётган вертолёт денгизга қулади

Фото: El Estrecho Digital

Испания божхона хизмати вертолёти оғуфурушларга қарши амалиёт вақтида Гибралтар бўғозига қулади. Mundo нашрининг хабар беришича, воқеа оқибатида вертолёт экипажининг 3 нафар аъзосидан бир нафари ҳалок бўлган.

Ҳалокатга нима сабаб бўлгани номаълум. Воқеа 11 июлга ўтар кечаси юз берган. Вертолёт оғуфурушларни таъқиб қилаётганда соҳилдан 60 км узоқликда тўсатдан денгизга қулаган ва унинг тубига кетган. Вертолёт механиги ҳалок бўлган, экипажнинг қолган 2 аъзосини қутқаришга муваффақ бўлинган. 

Испания фуқаро гвардиясидаги манбаларнинг хабар беришича, воқеа юз берган ҳудудда охирги кунларда оғуфурушлар фаоллашиб қолгани кузатилмоқда.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид