Pfizer коронавирусга қарши ўз вакцинасининг учинчи дозаси билан эмлаш зарурлигини маълум қилди
АҚШнинг Pfizer фармацевтик компанияси АҚШ ҳукумати мансабдор шахсларига коронавирусга қарши янада кучли иммунитет ҳосил бўлиши учун вакцинанинг учинчи дозаси билан эмлаш зарурлиги ҳақида маълум қилмоқчи. Бу ҳақда компаниянинг ушбу режаларидан хабардор манбаларга таяниб The Washington Post нашри хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, Pfizer 12 июлда америкалик мансабдор шахслар, жумладан АҚШ президентининг тиббий масалалар бўйича бош маслаҳатчиси, АҚШ аллергик ва юқумли касалликлар миллий институти директори Энтони Фаучи таклиф қилинган матбуот анжумани ўтказмоқчи.
Компаниянинг таъкидлашича, ўтказилган тадқиқот натижалари Pfizer вакцинасининг 2-дозаси киритилгандан 6 ой ўтгач қўлланган бустер дозаси организмдаги антитаналар миқдорини аввалги икки доза киритилгандан кейин пайдо бўлгандагига нисбатан 5-10 марта оширган.
Pfizer, шунингдек, ўз вакцинасининг коронавирус “ҳиндча” штаммига қарши мўлжалланган бустер дозаси август ойида синовдан ўтказилишини маълум қилган.
Мавзуга оид
16:31 / 16.12.2024
Укол ўрнига крем: қоқшолга қарши янги турдаги вакцина яратилди
00:49 / 08.12.2024
Венгрия ва Полша Еврокомиссия раҳбарига қарши суд жараёнларига қўшилди
16:51 / 25.11.2024
Болаларда ҳам қўллаш мумкин бўлган маймун чечак вакцинаси тасдиқланди
17:48 / 01.11.2024