АҚШ июл охирида Америка визасини сўраган афғонистонликларни эвакуация қилишни бошлайди
Маълумотларга кўра, АҚШ қўшинларига ёрдам берган 18 минг нафарга яқин афғон фуқаролари ва уларнинг 53 минг нафарга яқин оила аъзолари АҚШга иммиграцион виза олиш умидида.
АҚШ ҳукумати июл охирида аввалроқ Қўшма Штатларга иммиграцион виза сўраб мурожаат этганларни Афғонистондан эвакуация қилишни бошлайди. Бу ҳақда Reuters ўз манбасига таяниб хабар берди.
Агентлик аввалроқ АҚШ ушбу жараён учун чартер рейсларини йўлга қўйишини ёзганди.
Ўтган ҳафтада АҚШ президенти Жо Байден Америка ҳукумати ой охирида АҚШ кучларига кўмаклашган Афғонистон фуқароларини эвакуация қилишни бошлашини айтганди. Унинг сўзларига кўра, махсус иммиграцион виза сўраган афғонистонликлар ва уларнинг оила аъзолари авиарейслар орқали олиб чиқиб кетилади.
Байден Қўшма Штатлар «Америка кучлари билан ёнма-ён, хусусан, таржимон сифатида ишлаган афғон фуқароларини олиб кетишга кафолат бериши»ни билдирган.
Америка ОАВнинг маълумот беришича, АҚШ қўшинларига ёрдам берган 18 минг нафарга яқин афғон фуқаролари ва уларнинг 53 минг нафарга яқин оила аъзолари АҚШга иммиграцион виза олиш умидида. Аммо бу жуда узоқ жараён бўлгани боис уларни эвакуация қилишга қарор қилинган.
Америкалик ҳуқуқ ҳимоячилари ва қонун чиқарувчилар Байден маъмуриятини афғонистонликларни Тинч океанида жойлашган АҚШга тегишли Гуам оролига жўнатишга чақирган.
Мавзуга оид
19:00 / 25.12.2024
“Матрица”нинг бузилиши ва тарихий ордер
18:52 / 25.12.2024
Трамп ўлим жазосини қўллашда қатъият билан давом этишини айтди
17:13 / 25.12.2024
Ўзбекистон Афғонистон аҳолисига инсонпарварлик ёрдами ва «Саломатлик» поездини жўнатди
17:10 / 25.12.2024