Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода давлат хизмати кўрсатишда қарийб 8 700 та қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйилган
2021 йилнинг 6 ойида ДХА Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган ўрганишларда аҳоли ва тадбиркорларга давлат хизмати кўрсатиш бўйича 8 680 та қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйилганлиги аниқланди.
Бошқарма бўлим бошлиғи Ҳафиз Бобоқуловга кўра, ваколатли органлар томонидан 2 889 та ҳолатда мурожаатларни кўриб чиқишда муддат бузилган, 766 та ҳолатда тўғридан тўғри хизмат кўрсатилган, 277 та ҳолатда ортиқча ҳужжат талаб қилинган, 146 та ҳолатда эса мурожаатлар асоссиз рад этилган.
Қонунбузилиш ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан 8 та тақдимнома ва 137 та огоҳномалар киритилган ҳамда 99 нафар шахснинг маъмурий жавобгарлик масаласи ҳал қилинган.
Мавзуга оид
21:37 / 04.02.2026
Иккинчи синф ўқувчиси машина бошқариб, синфдошларини сайр қилдирди
09:43 / 27.01.2026
Туман сабаб Москва—Бухоро рейслари Самарқанд ва Навоийга қўндирилди
12:26 / 26.01.2026
Бухоро шаҳрида ҳам автобусларда нақд пул қабул қилиш тўхтатилади
11:51 / 16.01.2026