Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент метрополитени Россиядан 10та поезд сотиб олади
Поездлар 2021 йилнинг декабригача олиб келиниши кутилмоқда. 10та поезд сотиб олиш учун қарийб 8 млрд сўм сарфланади, бунинг асосий қисми – Россиядан олинадиган қарзлар.
Тошкент метрополитени 2021 йил 1 декабрга қадар Россиядан 10та ўн тўрт вагонли янги поездлар сотиб олади. Бу борада Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинди.
Қарорда “Ўзбекистон темир йўллари” AЖ Тошкент метрополитени учун Россиянинг “Метровагонмаш” компаниясидан ҳар бири моторли иккита бош вагон, битта оралиқ моторли ва битта оралиқ моторсиз вагондан иборат 14 вагонли 10та янги поезд харид қилиши назарда тутилган.
Лойиҳанинг умумий қиймати 63 минг евро (ёки 7 млрд 98 миллион сўм)ни ташкил этади.
Лойиҳани молиялаштириш манбалари ВЕБ.РФ корпорациясининг 30,4 миллион евро ва «Росэксимбанк»нинг 24,4 миллион еврога тенг кредитлари ҳисобланади. Шунингдек, давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 8 792 евро (1 млрд 110 миллион сўм) ажратилади.
Ўзбекистон янги вагонлар харид қилиш учун ВЕБ.РФ корпорациясидан оладиган кредитларни 11 йил, “Росэксимбанк” AЖдан жалб қилинадиган қарзларни эса 12 йилда қайтариши зарур.
Қарорда янги поездлар йилига 95 миллион йўловчи ташиши кўзда тутилган.
Барча поездлар 2021 йил 1 декабрига қадар олиб келинади.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг апрел ойида ВЕБ.РФ корпорацияси ва Тошкент метрополитени Россиянинг “Трансмашҳолдинг” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ўнта замонавий метро поездларини етказиб бериш бўйича кредит шартномасини имзолагани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
16:28
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026