Жамият | 16:00 / 15.07.2021
12840
3 дақиқада ўқилади
Реклама

«Агробанк»нинг фермерлар мактаби лойиҳаси: ёш фермерларга замонавий билим бериш масканига айланмоқда

«Агробанк» томонидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Тошкент давлат аграр университети ҳамда Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти билан ҳамкорликда қишлоқ хўжалигида замонавий билимларни татбиқ этиш мақсадида соҳадаги фермерлар, тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари ва аҳолининг турли қатламлари учун «Фермерлар мактаби» лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Фермерлар мактаби 5 та ҳудудда: Тошкент давлат Аграр университети ҳамда унинг Нукус, Самарқанд ва Термиз филиаллари, Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ўқув корпусларида ташкил этилиб, тингловчилар минтақалар бўйича жалб этилди.

Журналист ва блогерлар учун уюштирилган пресс турда ТошДАУнинг Самарқанд филиалидаги фермерлар мактаби фаолияти яқиндан таништирилди.

«Фермерлар мактаби» ташкил қилинишидан асосий мақсад — йилига мингга яқин тингловчига қишлоқ хўжалиги ва бизнесни юритиш бўйича энг сўнгги билимлар бериш, тадбиркорлик кўникмаларини ошириш ва малакали ёш фермерларни тайёрлаш.

«Агробанк» бошқарув раиси ўринбосари Эркин Қаҳҳоровнинг ҳикоя қилиб беришича, ушбу лойиҳани амалга оширишда Туркиянинг «Ziraat bank»и, «Ёш фермерлар академияси» ҳамда Россиянинг «Россельхозбанк»и, «Школа фермера» амалиётларидан фойдаланилмоқда.

Мактабларга минтақаларда дастлабки босқичда 1745 нафар ёшлар ариза топширишган. Илмий ходимлардан иборат комиссия томонидан ўтказилган суҳбат натижасига кўра, 18-35 ёшдаги 150 нафар тингловчи ўқув курсига қабул қилиниб, жорий йилнинг 1 июнидан ўқиш бошланди.

Мактабда ўқиш муддати 2 ой давом этади: 5 ҳафта назарий таълим, 2 ҳафта амалиёт ўтилади. Яна бир ҳафта бизнес режа тайёрлаш ва уни ҳимоя қилишни назарда тутади. Амалий дарслар тажриба участкалари ва йирик қишлоқ хўжалиги корхоналарида ўтилади.

Дарвоқе, aйни пайтда мактабнинг иккинчи босқичи учун ҳужжатлар қабул қилинмоқда. Ҳужжатларни қабул қилиш 15 июль куни тугайди. Яна 150 та талаба қабул қилиниб, худди шу тартибда ўқитилади.

Ўқишга қабул қилиш жараёни www.fermermaktab.uz сайти ва телеграмдаги @fermerlar_maktabi_bot боти орқали амалга оширилади.

Битирувчилар ўқиш давомида олган билимлари асосида ўз бизнес режаларини ишлаб чиқади ва ўқув курси якунида битирувчиларга махсус сертификатлар берилади. Ушбу сертификатлар асосида битирувчиларга имтиёзли маблағлар ажратилади.

Фермерлар мактабини ташкил қилиш ҳамда ўқитиш билан боғлиқ барча харажатлар Агробанк томонидан амалга оширилмоқда.

Шошилинг! Бугун «Фермерлар мактаби»га ариза топширишнинг охирги куни. Улгуриб қолинг!

Батафсил маълумот учун: +998955008010, +998955008001, 1216

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид