Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон Тожикистонга қочиб ўтган афғонистонлик қирғизларни қабул қилишга тайёрлигини билдирди
Тожикистон чегара хизматининг хабар беришича, 13-14 июл кунлари қирғиз миллатига мансуб 347 нафар Афғонистон фуқароси Тожикистоннинг Мурғоб тумани Қизил Работ қишлоғидаги чегарани кесиб ўтган.
Қирғизистон афғонистонлик қирғизларни қабул қилишга тайёр ҳамда БМТ ва Тожикистонни ҳамкорликка чақиради, дейилади Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.
Баёнотда айтилишича, Қирғизистон ТИВ вақтинча Тожикистонда бўлиб турган афғонистонлик қирғизлар билан боғлиқ вазият юзасидан БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича олий комиссарининг Марказий Осиёдаги ҳудудий ваколатхонасига мурожаат қилган.
Шунингдек, Қирғизистон ТИВ афғонистонлик қирғизларни қирғиз-тожик чегарасидаги назорат-ўтказув пунктларига тўсқинликларсиз етказилишига ёрдам беришни сўраб Тожикистон ТИВга нота йўллаган.
Тожикистон чегара хизматининг хабар беришича, 13-14 июл кунлари қирғиз миллатига мансуб 347 нафар Афғонистон фуқароси Тожикистоннинг Мурғоб тумани Қизил Работ қишлоғидаги чегарани кесиб ўтган.
Улар Бадахшон вилояти Вахан уездидаги Андемин қишлоғи фуқаролари ҳисобланади.
Мавзуга оид
20:14 / 29.06.2026
Қирғизистонда давлат тўнтаришига уринишда айбланаётганларга 9 йиллик қамоқ жазоси сўралди
13:47 / 29.06.2026
Покистон яна Афғонистонга ҳужум қилди
10:14 / 24.06.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара ҳудудларни ўзаро алмашди
18:20 / 23.06.2026