Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Толиблар Афғонистон ҳукуматига тинчлик сулҳи таклиф қилгани тўғрисидаги хабарни рад этди
Аввалроқ ҳукумат делегацияси аъзоси Нодир Нодирий толиблар ҳибсда сақланаётган жангариларни озод қилиш эвазига уч ойлик тинчлик сулҳини таклиф қилганини айтганди.
"Толибон" ҳаракати Афғонистон ҳукумати делегацияси аъзоси Нодир Нодирийнинг толиблар Кобулга тинчлик сулҳини таклиф қилгани айтилган баёнотини рад этди. Бу ҳақда Ariana News телеканали хабар берди.
"Бу ҳақиқатга тўғри келмайди", - дея "Толибон" расмий вакили Забиҳулла Мужоҳиддан иқтибос келтирди телеканал.
Пайшанба куни Доҳада толиблар билан музокараларда қатнашаётган Афғонистон ҳукумати делегацияси аъзоси Нодир Нодирий толиблар 7 минг нафар маҳбусни озод қилиш эвазига уч ойлик тинчлик сулҳини таклиф қилганини айтганди.
Нодир Нодирий «Толибон» таклифини жиддий деб атаган, бироқ ўтган сафар 5 минг нафар маҳбус озод қилинганидан сўнг «вазият енгиллашиш ўрнига янада кескинлашгани»ни эслатиб ўтганди.
Мавзуга оид
13:47 / 29.06.2026
Покистон яна Афғонистонга ҳужум қилди
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026