Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исломободнинг огоҳлантиришидан сўнг Афғонистон Покистон билан чегарадаги операцияни тўхтатди — ОАВ
Афғонистон вице-президенти Амрулла Солиҳнинг сўзларига кўра, Исломобод Кобулни агар афғон кучлари толибларни “Спин-Болдак” назорат-ўтказиш пунктидан сиқиб чиқаришга уринадиган бўлса ҳарбий авиацияни ишга солиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.
Афғонистон ҳарбий-ҳаво кучлари Исломободнинг огоҳлантиришидан сўнг Покистон билан чегарадаги Спин-Болдак аҳоли масканини “Толибон” жангариларидан озод қилиш бўйича операцияни тўхтатди. Бу ҳақда TOLO News телеканали хабар бермоқда.
Операция Покистон ҳарбий-ҳаво кучларининг тўқнашувларга аралашиши эҳтимоли сабабли тўхтатилган.
Афғонистон вице-президенти Амрулла Солиҳнинг сўзларига кўра, Исломобод Кобулни агар афғон кучлари толибларни “Спин-Болдак” назорат-ўтказиш пунктидан сиқиб чиқаришга уринадиган бўлса ҳарбий авиацияни ишга солиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.
Ўз навбатида Покистон бу хабарни рад этди.
“Афғонистон вице-президентининг сўзларига қарши ўлароқ, Покистон ҲҲК Афғонистон ҲҲКга ҳеч қандай огоҳлантириш бермаган”, — дейилади Покистон ташқи ишлар вазирлигининг Facebook саҳифасидаги хабарда.
14 июл куни “Толибон” ҳаракати Покистон билан чегарадаги “Спин-Болдак — Чаман” ўтказиш пунктини эгаллаб олгани хабар қилинганди.