Озарбойжон Ўзбекистонга 50 минг доза AstraZeneca вакцинаси юборди
Озарбойжон элчихонаси кўмаги билан COVAX глобал ташаббусига кўра 50 минг доза вакцина Тошкентга келтирилди.
«Озарбойжон CОVAХ глобал ташаббусининг ҳамкори сифатида Ўзбекистонга 50 минг доза AstraZeneca вакцинаcини тақдим этди. Ушбу вакциналар Озарбойжон Республикаси элчихонаси кўмагида Тошкентга келтирилди.
ЮНИCЕФ билан ҳамкорликда барча мамлакатларга вакциналарнинг тенг тақсимотини таъминлаш мақсадида амалга оширилган бу амалиётдан сўнг Ўзбекистоннинг вакцина захираси 7 миллион 580 минг дозага етди», дейилади ССВ матбуот хизмати хабарида.
«Вакциналар шошилинч тарзда ҳаммага адолатли равишда етказиб берилмас экан, дунё COVID-19 вирусининг мутациялари хавфи остида қолаверади», дейилади UNICEF Uzbekistan хабарида.
Эслатиб ўтамиз, март ойида CОVAХ дастури доираси Ўзбекистонга 660 минг доза AstraZeneca вакцинаси келтирилган эди.
Ўзбекистонда ҳозирга қадар коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлар сони 985 минг кишидан ошган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, Ўзбекистонда 15 июль куни 122 574 доза COVID-19’га қарши вакцина қўлланди, шундан 95 489 дозаси биринчи босқичда, 14 735 дозаси иккинчи босқичда ҳамда 12 350 дозаси учинчи босқичда қўлланган.
Ҳозирги кунгача Ўзбекистонда коронавирусга қарши жами 5 397 765 доза вакцинадан фойдаланилган, уларнинг 1 505 103 дозаси иккинчи ва 543 496 дозаси учинчи босқичда қўлланилган. Шунга кўра, мамлакатда жами эмланганлар сони 3 349 166 кишини ташкил этмоқда.
Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 985 157 нафарни ташкил қилмоқда.
15 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
- Наманган вилояти (18 928 доза),
- Фарғона вилояти (18 512 доза),
- Самарқанд вилояти (12 691 доза) банд қилди.
Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
- Наманган вилоятида 694 123 доза,
- Фарғона вилоятида 687 022 доза,
- Андижон вилоятида 608 464 дозани ташкил қилмоқда.
Мавзуга оид
00:59 / 21.11.2024
Озарбойжон 2025 йилги мудофаа харажатларини оширади
14:26 / 13.11.2024
БМТ суди: Арманистон ва Озарбойжоннинг даъволари бизнинг юрисдикциямизда
17:29 / 12.11.2024
Мирзиёев БМТ миқёсида Дарё экотизимларининг бутунлиги декларациясини тузишга чақирди
23:45 / 11.11.2024