Токиодаги Олимпия қишлоғида коронавирус юқтириш билан боғлиқ илк ҳолат қайд этилди
Аввалроқ Японияга келган жамоалар спортчилари ва аъзоларида коронавирус аниқланган, аммо бу ҳолатлар аэропортда ёки жамоаларнинг дастлабки жойлашган меҳмонхоналарида қайд этилганди.
Токиодаги Олимпия қишлоғида яшаётганлар орасида коронавирус юқтириш билан боғлиқ илк ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда ўйинлар ташкилий қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, хорижий миллий жамоалардан бирининг аъзоси топширган тест натижаси мусбат чиққан. Унинг шахсига оид маълумотлар ошкор қилинмаяпти.
«Токио-2020» ташкилий қўмитаси бош котиби Тосиро Мутонинг сўзларига кўра, коронавирус ҳар кунлик тест натижасида аниқланган.
Аввалроқ Японияга келган жамоалар спортчилари ва аъзоларида коронавирус аниқланган, аммо бу ҳолатлар аэропортда ёки жамоаларнинг дастлабки жойлашган меҳмонхоналарида қайд этилганди. Бевосита Олимпия қишлоғида касаллик аниқланиши илк марта юз бермоқда.
Ҳозирга қадар Исроил, Уганда ва Сербия спортчиларида ҳамда Нигерия ва Россия миллий жамоаларига ёрдамлашувчи шахсларда коронавирус аниқланганди.
Токиода Олимпиада ўйинлари 23 июлдан 8 августгача бўлиб ўтади. Ташкилий қўмита ўйинларга томошабинларни қўймасликка қарор қилган.
Мавзуга оид
10:54 / 09.12.2024
Токиода туғилиш даражасини ошириш ва ишлайдиган оналарни қўллаб-қувватлаш учун 4 кунлик иш ҳафтаси жорий этилади
10:41 / 21.06.2024
Хусусий мулк дахлсизлиги. Нарита аэропортининг ичида яшовчи фермер
14:00 / 20.01.2024
Токиода Япониядаги ватандош аёллар маслаҳат кенгаши ташкил этилди
11:08 / 04.01.2024