Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистон ўз элчиси қизи ўғирланганидан кейин Покистондан дипломатларини чақиртириб олди
Афғонистоннинг Покистон пойтахти Исломободдаги элчиси ва бошқа афғон дипломатлари Кобулга чақиртириб олинди. Бу элчи Нажибулла Алиҳайлнинг қизи Силсила Алиҳайл Покистонда ўғирланиб, қийноққа солинганидан кейин юз берди.
Таъкидланишича, яқин кунларда ушбу ҳолатни тергов қилиш ва у билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш ҳамда чоралар кўриш учун афғон делегациясининг Покистонга ташрифи режалаштирилмоқда.
17 июлда Афғонистон ташқи ишлар вазирлиги Покистонда Афғонистон элчисининг қизи ўғирланиб, озод қилинишидан олдин қийноққа солинганини маълум қилганди.
Маълумотларга кўра, ҳозирда Силсила Алиҳайл шифохонада даволанмоқда.
Афғонистон ташқи ишлар вазирлиги ушбу қабиҳ ҳаракатни қатъиян қоралаган ва Покистондаги дипломатлари, уларнинг оилалари ҳамда сиёсий ва консуллик ваколатхоналари ходимларининг хавфсизлиги борасида жиддий хавотир билдирган.
Шу муносабат билан вазирлик Покистон ҳукуматини Афғонистоннинг элчихонаси ва консулхонаси хавфсизлиги ва ўз дипломатлари дахлсизлигини таъминлаш бўйича тезкор чоралар қабул қилишга чақирган.
Афғон томони қизни ўғирлаб кетганлар зудлик билан топилиши ва жавобгарликка тортилишини сўраган.
Мавзуга оид
09:05 / 13.06.2026
Покистон: АҚШ ва Эрон келишув матни бўйича келишиб олди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026