Британия соғлиқни сақлаш вазирида қариялар уйига ташрифидан кейин коронавирус аниқланди
Британия соғлиқни сақлаш вазири Сажид Жавид коронавирус юқтириб олди. Жавид вирусга қарши тўлиқ эмлангани сабабли касалликни енгил ўтказаётганини маълум қилган.
“Бугун эрталаб менда коронавирус аниқланди. Мен такрорий ПЦР-тест натижаларини кутмоқдаман. Эмланганим сабабли касалликни енгил ўтказяпман. Илтимос, ҳали вакцина олмаган бўлсангиз, уни олиш учун мурожаат қилинг”, деб ёзган Британия соғлиқни сақлаш вазири Twitter’да.
Жавидда коронавирус аломатлари у Лондон жанубидаги қариялар уйида бўлгандан 3 кун ўтиб аниқланган. Британия ОАВнинг таъкидлашича, Жавид, шунингдек, 16 июлда бош вазир Борис Жонсон билан учрашган.
Британия соғлиқни сақлаш вазири 17 март куни AstraZeneca вакцинасининг биринчи дозаси, 16 май куни эса иккинчи дозаси билан эмланган. Вакцина вируснинг олдини олишда 100 фоиз самарадор бўлмаса-да, тўлиқ эмланган кишилар коронавирус юқтириб олганда катта эҳтимоллик билан жиддий аломатлар ҳис қилмайдилар.
Мавзуга оид
09:59 / 23.11.2024
Британиянинг энг йирик банки Россиядан тўловларни қабул қилишни тўхтатди
09:12 / 22.11.2024
Британия Украинадаги вазият кескинлашганини маълум қилди
13:52 / 21.11.2024
Британия Ўзбекистонда давлат компанияларини хусусийлаштиришда қатнашмоқчи
15:52 / 20.11.2024