Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТОнинг кейинги бош котиби аёл киши бўлиши мумкин
Керсти Кальюлайд, Даля Грибаускайте ва Колинда Грабар-Китарович
НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг вориси шарқий европалик 3 аёл сиёсатчидан бири бўлиши мумкин. Бу ҳақда Politico нашри хабар берди.
Столтенбергнинг ваколатлари муддати 2022 йил 30 сентябрда якунланади. Нашрнинг таъкидлашича, унинг вориси бўйича муҳокамалар НАТО бош қароргоҳида бошланган.
НАТОнинг кейинги бош котиби Хорватия ва Литванинг собиқ президентлари Колинда Грабар-Китарович ва Даля Грибаускайте ёки Эстониянинг амалдаги раҳбари Керсти Кальюлайд бўлиши мумкин. Улардан бири 2022 йил баҳори ёки ёзида НАТОнинг 14-раҳбари лавозимига номзод сифатида тақдим қилиниши мумкин.
Аввалроқ НАТОга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Брюсселда алянсда амалга оширилиши мумкин бўлган ислоҳотларни муҳокама қилишган. Икки кунлик учрашув давомида “НАТО-2030: янги даврдаги бирдамлик” деб номланган ҳисобот тақдим қилинган. Онлайн тарзда ўтган учрашувда, шунингдек, НАТОни келажакдаги таҳдидларга тайёрлаш ҳамда Россия ва Афғонистондаги вазият мавзулари кўтарилган.
Мавзуга оид
21:06 / 04.05.2026
Европаликлар Россия икки йил ичида НАТО давлатига ҳужум қилишга уринишини тахмин қилмоқда
21:13 / 03.05.2026
Яқин Шарқдаги уруш НАТО мамлакатлари Россия билан урушга тайёр эмаслигини кўрсатди
19:44 / 25.04.2026
АҚШ–Эрон уруши фонида Туркия нега асабийлашмоқда?
16:21 / 24.04.2026