Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тольяттидаги ётоқхонада 20дан ортиқ Ўзбекистон фуқароси заҳарланди
Прокуратура Тольятти шаҳридаги (Самара области) ётоқхонада 23 нафар ўзбекистонлик фуқаронинг заҳарланиши ҳолати юзасидан текширув ўтказмоқда. Бу ҳақда “Интерфакс” минтақа прокуратурасига таянган ҳолда хабар берди.
“Дастлабки маълумотларга кўра, 20 июлга ўтар кечаси Тольятти шаҳридаги ётоқхонада яшовчи 23 нафар чет эл фуқароси орасида оммавий касалланиш қайд этилган. Натижада, заҳарланиш аломатлари билан 13 киши Тольятти шаҳар 5-сонли клиник касалхонасига ётқизилган, уларнинг аҳволи қониқарли", деди агентлик суҳбатдоши.
У Тупиковий кўчасидаги ётоқхонада Ўзбекистон, Тожикистон ва бошқа мамлакатлар фуқаролари истиқомат қилишини таъкидлади.
Текширув давомида Тольятти марказий тумани прокурори Рамис Сабирзянов чет эл фуқароларига уларнинг турар жойи ва овқатланишини ташкил қилишда хизмат кўрсатиш бўйича фаолиятнинг қонунийлигини баҳолаши айтилади.
Тольятти шаҳар маъмурияти “Интерфакс”га касалхонага ётқизиш пайтида бир нафар беморнинг аҳволи оғир бўлганлигини маълум қилган.
“13 киши юқумли касалликлар бўлимига ётқизилди. 20 июл куни эрталаб барча қабул қилинган беморларнинг аҳволи ўртача оғирликда эди”, деди агентлик суҳбатдоши.
Мавзуга оид
21:04 / 24.02.2026
2025 йилда республика бўйича 44 та ҳолатда овқатдан заҳарланиш қайд этилди – Санэпидқўмита
10:01 / 24.02.2026
“Жавобгарликни ҳеч ким бўйнига олмаяпти” – Фарғона боғчаларида заҳарланган 70 дан ортиқ бола шифохонада қолмоқда
19:10 / 10.01.2026
Nestlé NAN хавотири: болаларда заҳарланиш белгилари борлиги айтиляпти
15:00 / 28.11.2025