Жамият | 15:31 / 22.07.2021
14059
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарё ҳокимлигининг 45 ёшли ходими вафот этди

Фото: Ҳусан Комилжонов

Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 45 ёшли ходими Илҳом Арсланов вафот этди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

«Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари гуруҳи раҳбари Арслонов Илҳомжон Қурбонович 22 июль куни 45 ёшида вафот этди», дейилади хабарда.

Маълум бўлишича, Арслоновнинг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлган.

Бундан аввалроқ Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани ҳокими Абдумажид Муллажонов 51 ёшида ўз уйида ўткир юрак миокард инфарктидан вафот этгани хабар қилинганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид