Ўзбекистон | 15:39 / 23.07.2021
2966
2 дақиқада ўқилади

Июн ойида кўчмас мулк бўйича расмийлаштирилган шартномалар сони қарийб 17 фоизга ошди

Июн ойида 21,5 мингдан зиёд ўзбекистонлик уй-жой сотиб олиш учун шартнома тузди. Май ойида уй-жойга талаб пасайган эди. Иқтисодий ислоҳотлар ва тадқиқотлар маркази буни иқтисодий фаоллик тикланиши билан боғлиқ деб ҳисобламоқда.

Фото: Fotolia

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази июн ойида уй-жойга бўлган талабни ўрганди. Марказ таҳлилларига кўра, июн ойида майга нисбатан кўпроқ уй-жой шартномалари имзоланган.

Июн ойида кўчмас мулк бўйича расмийлаштирилган шартномалар сони 21,5 мингтани ташкил этган. Бу май ойига нисбатан 16,8 фоизга кўпроқдир.

Mай ойида апрелгa нисбатан бироз пасайиш қайд этилган эди. 2019 йилнинг июн ойи (14,3 минг) билан таққослаганда кўчмас мулк олди-сотдиси бўйича тузилган шартномалар сони 50,6 фоизга ошди. Бироқ 2020 йил июн ойига нисбатан (33,6 минг) 36 фоизга пасайиш қайд этилди. Бу, бир томондан, ўтган йили локдаундан кейин карантин чоралари босқичма-босқич юмшатилиши сабаб кўчмас мулк бозорида жонланиш қайд этилгани билан, бошқа томондан доимий рўйхатга олиш тартиби соддалаштирилиши билан изоҳланади.

2020 йилнинг июн ойида Ўзбекистондa кўчмас мулк бўйича расмийлаштирилган шартномалар сони 2019 йилнинг июнига (14,3 минг) нисбатан 35,2 фоизга ошган бўлса, Тошкентда бу кўрсаткич (2019 йилнинг июнида 4,5 минг) 48,7 фоизга кўпайганди.

Ҳудудлар кесимида республиканинг барча ҳудудларида май ойига нисбатан ўсиш кузатилди. Энг юқори ўсиш суръатлари Самарқанд (31,7 фоиз), Фарғона (27,1 фоиз), Наманган (26,2 фоиз), Жиззах (25,7 фоиз) ва Навоий (22,6 фоиз) вилоятларида кузатилди.

Aввалроқ, президент Шавкат Мирзиёев аҳолининг уй-жойга эҳтиёжини тўла қондириш учун йилига 100—150 мингта уй-жой қуриш лозимлигини таъкидлаб жорий йилда 54 минг оила уй-жой билан таъминланиши зарурлигини маълум қилганди.

Мавзуга оид