Жаҳон | 20:10 / 23.07.2021
9896
1 дақиқада ўқилади

Toyota янги Land Cruiser 300 автомобилини иккиламчи бозорда сотишни тақиқлади

Маълумот берилишича, компания олибсотарлар ва иккиламчи бозорда нарх ўсиб кетишига қарши курашиш учун шундай қарорга келган.

Фото: Toyota

Toyota компанияси Японияда Land Cruiser 300 автомобилини сотиб олганлар бозорда уни қайтадан сотишини тақиқлади. Бу ҳақда Creative311 нашри хабар бермоқда.

Маълумот берилишича, компания олибсотарлар ва иккиламчи бозорда нарх ўсиб кетишига қарши курашиш учун шундай қарорга келган. Ушбу маълумот ҳозирча расман тасдиқланмаган.

Гап шундаки, Японияда июнда тақдим қилинган Land Cruiser 300 автомобилига талаб юқори. Carscoops маълумотига кўра, Toyota ҳозиргача ушбу автомобил учун олдиндан 22 мингта буюртма олган. Бу эса иккиламчи бозорда турли ўйинлар келтириб чиқариши мумкин, деб ҳисобламоқда компаниядагилар.

Қайд этилишича, автомобилни сотиб олганлар алоҳида келишув имзолайди. Келишувга кўра, автомобилни сотиб олган шахс уни дарҳол сота олмайди. Норасмий маълумотларга кўра, тақиқ муддати бир йилни ташкил этади. Автомобил эгаси бир йилдан кейингина уни сотиши мумкин бўлади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид