Афсуски, мамлакатда электр энергиясини ишлаб чиқариш ёки сотиб олишдан ташқари, уни етказиб бериш билан боғлиқ муаммолар ҳам талайгина. Хусусан, аҳоли электр энергиясидан кўпроқ фойдалана бошласа, узилиш кўпаяди ва соҳа мутасаддиларидан кўпинча бир хил жавоб келади: «Трансформаторлар ва симёғочлар ўтган асрнинг ўрталарида ўрнатилган. Катта босимни кўтара олмаяпти».

Гўёки шу жавоб билан бирор-бир хонадонга ёруғлик кириб борадигандек.

Тизим янгиланмаган бўлса, истеъмолчида нима айб? Аҳоли кўпаяётган бўлса, истеъмолчида нима айб? Бу ҳақда ким ўйлаши керак? Тизим тепасидагиларми ёки аҳоли?

Дарвоқе, Kun.uz’га бўладиган мурожаатларнинг аксарияти симёғочлар ва трансформаторларнинг етишмаслиги билан боғлиқ экани ҳам сир эмас.

Яқинда Фориш тумани электр корхонаси раҳбари бир йилда туманга 100-150тагача симёғоч ажратилишини маълум қилганди. Туман ҳудудида жами 4000та симёғочлар таъмирталаб экан. Бу дегани, Форишдаги симёғочлар тўлиқ соз ҳолатга келгунича яна 25 марта қовун пишади!

Мисол учун, «Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти берган маълумотга кўра, вилоятда жами 565 мингдан ортиқ симёғоч мавжуд бўлиб, шундан 245 мингтаси эски, ёғоч устунлар бўлса, 60825таси авария ҳолатида, яъни алмаштирилиши керак.

Ҳозирги вақтда Самарқанд вилоятининг Хишрав қўрғонида битта ­- «Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ темир-бетон таянчлар ишлаб чиқариш цехи фаолият кўрсатмоқда. Бир суткада 60та, бир йилда 16 мингга яқин темир-бетон таянчлар ишлаб чиқарилиши маълум қилинди.

Бундан ташқари, «Ўзқишлоқэлектрқурилиш» АЖга қарашли Қамаши темир-бетон устунлари ишлаб чиқариш заводи томонидан ҳам Самарқандга симёғочлар етказиб берилаётган экан.

Шу ўринда бир таҳлил. Самарқанд вилояти бўйича 2021 йилда 5025 дона темир-бетон устунлари етказиб берилиши режалаштирилган.

Хусусан, жорий йилда Ургут туманига