Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда электр энергиясини ҳисобга олишнинг ягона тартиби жорий этилди
Ҳукумат электр энергиясини ҳисобга олиш бўйича ягона тартибни белгилади. Энди электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва истеъмол қилиш босқичларида аниқ ҳисоб, хавфсизлик ва маълумотларни узоқ муддат сақлаш қатъий талаб этилади.
Ўзбекистон ҳукумати 2025 йил 27 ноябрда қабул қилинган 749-сон қарор билан “Электр энергиясини ҳисобга олиш тартиби тўғрисида”ги низомни тасдиқлади. Ҳужжат электр энергиясини ишлаб чиқаришдан тортиб, истеъмолчигача етказиш жараёнларида ҳисобга олиш тизими қандай талабларга жавоб бериши кераклигини белгилайди.
Низомга кўра, электр энергиясини ҳисобга олиш тизими қуйидаги таркибий қисмлардан иборат бўлади:
актив ва реактив энергия миқдорини ҳисобга олувчи ҳисоблагич, унга қўшимча ўрнатилган импульсни қайд этиш мосламаси, вақт манбаи ва батарея;
аниқлик синфи ва юкламаси ҳисоблаш аниқлигига мос бўлган ўлчов трансформаторлари;
иккиламчи занжирлар, улаш симлари, синов блоки ёки ўчириб-ёқиш қурилмаси, юклама резисторлари, ҳисоблагич шкафи, хавфсизлик муҳрлари ва қулфлар.
Электр энергетикаси объектларини лойиҳалаштириш босқичида ҳисобга олиш тизимининг умумий нисбий хатолиги баҳоланиши ва уни минимал даражага тушириш бўйича чоралар кўрилиши шарт этиб белгиланди.
Шунингдек, ҳар бир ҳисобга олиш нуқтаси бўйича автоматик тарзда маълумотлар журналини юритиш мажбурий ҳисобланади. Ушбу журналлар камида 5 йил муддатда сақланиши ва ахборот хавфсизлиги талабларига мос тарзда архивланиши лозим.
Мавзуга оид
21:10 / 29.11.2025
Аҳолидан солиқ қарзини ундиришда электр энергиясининг биллинг тизимидан фойдаланилади
19:48 / 24.11.2025
“Сиздан угина, биздан бугина”. Нега Афғонистонга электр етказиб берамиз?
08:16 / 20.11.2025
Қуёш энергетикасида келажак етакчилари: 80 фоиз қувватни 15 давлат назорат қилади
13:17 / 18.11.2025