Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Францияда коронавирус чекловларига қарши оммавий норозилик намойишлари бошланди
Франция ички ишлар вазирлигининг маълумотига кўра, ўтган шанба куни ана шундай намойишларда бутун Франция бўйича 114 мингга яқин киши иштирок этган.
Франциянинг қатор шаҳарларида «санитар рухсатномалар» ва оммавий вакцинацияга қарши намойишлар бошланди. Бу ҳақда BFM TV телеканали хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, Парижда бир неча мингга яқин киши намойишга чиққан.
Шунингдек, Лион, Дюнкерк, Перпиньян ва Ницца шаҳарлари аҳолиси ҳам норозилик намойишлари ўтказмоқда.
Франция ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, ўтган шанба куни ана шундай намойишларда бутун Франция бўйича 114 мингга яқин киши иштирок этган.
Ушбу ҳафтада Франция ҳукумати коронавирусга қарши эмлашни тезлатиш бўйича қонун лойиҳасини парламентга тақдим этган. Режага кўра, августдан санитар рухсатномалар жорий этиш ва тиббиёт муассасалари ходимларини мажбуран эмлаш кўзда тутилган.
Францияда коронавирус юқтирганлар сони 6 миллиондан ошган, 112 мингга яқин бемор вафот этган.
Мавзуга оид
20:54 / 28.06.2026
Францияда парашютчилар мактабига қарашли самолёт қулаши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди
10:27 / 27.06.2026
Ўзбекистонда Франция визаси учун воситачиларсиз ҳужжат топшириш имконсиз бўлиб қолгани айтилмоқда
18:00 / 25.06.2026
Франция яна Россия «яширин флоти»га мансуб танкерни қўлга олди
22:51 / 21.06.2026