Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарё ва Сурхондарёнинг чекка ҳудудларида яшовчиларни ичимлик сув билан таъминлаш учун 43та махсус машина берилди
Қашқадарё ва Сурхондарёнинг чекка ҳудудларида яшовчи, ичимлик сув муаммо бўлган аҳоли эҳтиёжини қондириш учун Хитойдан келтирилган 43та сув ташийдиган махсус машина берилган. Бу ҳақда «Ўзсувтаъминот» АЖ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, тоза ичимлик сув муаммо бўлган аҳоли эҳтиёжини қондириш учун «Ўзсувтаъминот» АЖ Хитой Халқ Республикасидан 80та тоза ичимлик сув ташувчи махсус автотранспорт воситаларини олиб келган.

Қайд этилишича, воҳадаги аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашдаги мураккабликлар ва шароит инобатга олиниб, ушбу махсус техникаларнинг 25таси Сурхондарё вилоятига етказилган. Яна 18таси Қашқадарё вилоятига етказиб берилади. Қолганлари ҳам бошқа вилоятлар ўртасида тақсимланади.
Мавзуга оид
09:31 / 13.06.2026
Ишга киритиб қўйишни ваъда қилган “сохта прокурор“ ушланди
20:58 / 08.06.2026
Сурхондарёда Александр Федин барпо этган боғ сақлаб қолинадиган бўлди
17:18 / 08.06.2026
Қашқадарёдаги портлашда 6 киши ҳалок бўлган
15:27 / 08.06.2026