Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг 4тадан тумани чегаралари ўзгарди
Тошкент вилоятининг Зангиота, Қибрай, Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидан 7,8 минг гектардан кўпроқ ер майдонлари пойтахтнинг Сергели, Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари ҳудудига қўшиб берилди. Шунингдек, Сергели ва Бектемир туманларидан 171,3 гектар ер майдони Тошкент вилояти ҳисобига ўтказилган.
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг бу ҳақдаги қарори 23 июль куни қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Газета.uz».
«Тошкент шаҳрида бўш ер майдонларининг камлиги натижасида янги қурилиш ва инфратузилма объектларини барпо этиш орқали аҳоли фаровонлигини оширишда қатор қийинчиликлар кузатилмоқда. Шунингдек, инвестиция лойиҳаларини мавжуд якка тартибдаги уйлар жойлашган ер участкаларининг давлат ва жамият эҳтиёжлари учун олиниши аҳоли ўртасида ҳақли эътирозларга сабаб бўлмоқда», — дейилади ҳужжатда.
Шу боис Тошкент шаҳрининг кейинги ривожланиши учун қулай шароитлар яратиш мақсадида Тошкент шаҳрининг чегараларини ўзгартириш ва Тошкент вилоятининг Зангиота, Қибрай, Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидан ўтадиган жами 7853,3 гектар ерларнинг Тошкент шаҳрига қўшиб олиниши ҳисобига Тошкент шаҳрининг чегараларини ўзгартириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилгани алоҳида таъкидланган.
Ҳужжатга кўра:
- Сергели тумани таркибига Тошкент вилоятининг Зангиота туманидан 1827,1 гектар (шундан, 424,2 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари);
- Бектемир тумани таркибига Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидан 490 гектар (шундан, 154,2 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари) ва Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманидан 1134,2 гектар;
- Мирзо Улуғбек тумани таркибига Тошкент вилоятининг Қибрай туманидан 2294,6 гектар (шундан, 1090,9 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари);
- Яшнобод тумани таркибига Тошкент вилоятининг Қибрай туманидан 2107,4 гектар (шундан, 1002,6 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари) ер майдони, жами 7853,3 гектар ер майдони Тошкент шаҳри таркибига қўшилди.
- Бундан ташқари, Сергели ва Бектемир туманларидан 171,3 гектар ер майдони Тошкент вилоятига ўтказилди:
- Сергели туманидан 33,8 гектар ер майдони Тошкент вилоятининг Зангиота тумани таркибига;
- Бектемир туманидан 137,5 гектар ер майдони Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани таркибига ўтказилди.
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг қарорида Тошкент шаҳри ва вилояти туманларининг янги чегаралари таснифлаб чиқилган. «Газета.uz»нинг қайд этишича, эндиликда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Сергели, Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари чегараларини ўзгартириш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига илтимоснома киритиши кутилмоқда.
Ҳужжат ҳалигача Тошкент шаҳар ҳокимлигининг расмий сайти ва бошқа манбаларида эълон қилингани йўқ.
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп инаугурация маросимида: «АҚШ ҳукумати фақат икки жинсни тан олади»
Жаҳон | 03:50
-
The Guardian: Халқаро жиноий суд «энг ёмон сценарийга» тайёрланмоқда
Жаҳон | 00:50
-
Латвияда Россия фуқароларининг айрим соҳаларда фаолият юритиши тақиқланади
Жаҳон | 00:18
-
Эрон президенти Кремлда музокараларга кеч қолган Путинни кутишдан бош тортган
Жаҳон | 23:42 / 20.01.2025
Мавзуга оид
20:03 / 20.01.2025
Тошкент вилоятида 1,9 млрд сўмни ўзлаштирган бош ҳисобчи аниқланди
16:38 / 18.01.2025
“Тошкент вилояти ва шаҳридаги 46 та иссиқхона фаолияти тўхтатилди” – Экология вазирлиги
17:53 / 16.01.2025
Янгийўлда фуқароларга тажриба тарзида ижтимоий карта берила бошланди
12:23 / 14.01.2025