Жаҳон | 22:05 / 26.07.2021
3894
1 дақиқада ўқилади

Нью-Йоркда полициячилар, шифокорлар ва ўқитувчилар мажбурий эмланади

Шаҳар мэри Билл де Блазионинг аниқлик киритишича, мажбурий эмлаш қоидаси 13 сентябрдан кучга киради.

Нью-Йоркда сентябрдан бошлаб барча муниципал хизматлар ходимлари коронавирусга қарши мажбурий эмланади. Бу ҳақда Нью-Йорк соғлиқни сақлаш масалалари бўйича вакили Дейв Чокши маълум қилди.

"Биз COVID-19дан ҳимояланиш бўйича талаблар жорий этдик. 2 августдан бошлаб тиббиёт ходимлари эмлангани тўғрисида ёки ҳар ҳафталик салбий тест натижаси ҳақида ҳужжат тақдим этиши шарт", – деди Чокши.

Унинг қўшимча қилишича, сентябрдан бу талаб барча муниципал хизматлар ходимларига тааллуқли бўлади.

Шаҳар мэри Билл де Блазионинг аниқлик киритишича, мажбурий эмлаш қоидаси 13 сентябрдан кучга киради. Қоида жумладан, полициячилар, ўт ўчирувчилар ва ўқитувчиларга тегишли бўлади.

Associated Press агентлигининг қайд этишича, Нью-Йоркда аҳолининг 59 фоизи коронавирусга қарши вакцинанинг камида бир дозаси билан эмланган.

Нью-Йорк штатида коронавирус юқтирганлар сони 2 миллиондан ортиқ бўлиб, 54 мингдан ортиқ бемор вафот этган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид