Жаҳон | 20:04 / 26.07.2021
5824
1 дақиқада ўқилади

Пентагон вакили АҚШ ва Хитой ўртасидаги рақобат сабабини изоҳлади

Пентагон генерали охирги 20 йил давомида америкаликларнинг «фикри ва жисми» Яқин Шарқда бўлгани, сўнгра диққат-эътибор Россия ва Хитойга қаратилгани, аммо АҚШ жисман Яқин Шарқда қолганини айтди.

Фото: Reuters

Вашингтон демократиянинг ғарбона йўлида давом этиши учун Қўшма Штатлар Хитойдан ўзиб кетиши керак, деди АҚШ қуролли кучлари штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси бошлиғи ўринбосари генерал Жон Ҳайтен.

«Биз дунё саҳнасида шунчаки рақобатлашяпмиз. Аммо улар ҳозирда улкан имкониятларга эга армия шакллантирмоқда. Янги ядровий, космик, ракета, гипертовушли, кибермакондаги имкониятлар», — деди у.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ Хитойнинг чорловларига қандай жавоб беришни англаб олиши зарур.

Генерал охирги 20 йил давомида америкаликларнинг «фикри ва жисми» Яқин Шарқда бўлгани, сўнгра диққат-эътибор Россия ва Хитойга қаратилгани, аммо АҚШ жисман Яқин Шарқда қолганини айтди. У америкаликларни «тезроқ ҳаракатланиш»га чақирди.

«Дунё келажаги учун рақобатлашар экансиз, мақсадингиз демократиянинг ғарбона йўлида давом этиш бўлиши лозим», — деди у.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид