Саудия Арабистони тақиқланган давлатларга борган фуқароларга мамлакатдан чиқишни ман қилди
Саудия Арабистони ҳукумати эпидемиологик нуқтайи назардан баъзи давлатларга боришга киритилган тақиқловни бузган фуқароларга 3 йилга подшоҳликдан чиқишни тақиқлаб қўйди.
“Тақиқланган давлатларга борганлар ортга қайтгандан кейин қонун олдида жавоб бериб, қатъий санкцияларга учрайди. Уларга 3 йилга подшоҳликни тарк этиш тақиқланади”, деб айтилган подшоҳлик ички ишлар вазирлиги хабарида.
Саудия Арабистони ҳукумати дунёда коронавирус пандемияси давом этаётгани ва вируснинг янги штаммлари тарқалаётгани сабабли баъзи давлатларга тўғридан тўғри ва бошқа давлатлар орқали боришни тақиқлаб қўйган. Бундай давлатларга БАА, Ливия, Сурия, Ливан, Яман, Эрон, Туркия, Арманистон, Эфиопия, Сомали, Конго, Афғонистон, Венесуэла, Беларусь, Ҳиндистон ва Вьетнам киритилган. Фақатгина дипломатлар ва уларнинг оилалари аъзолари, хорижий делегациялар вакиллари, самолётлар экипажлари ҳамда дори-дармон етказиш билан шуғулланувчи шахслар ушбу тақиқловдан истисно қилинган.
Шунингдек, 9 августдан коронавирусга тўлиқ эмланган саудияликларга мамлакат ташқарисига чиқишга рухсат берилади. Шу билан бирга, туристик визаларга эга хорижликларга пандемия вақтида подшоҳликка кириш тақиқланади.
Мавзуга оид
15:56 / 08.10.2024
Туғуруқхоналардаги ўлимни қандай камайтириш мумкин? – Саудияда ишлаётган ўзбек шифокори билан суҳбат
14:30 / 01.10.2024
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Саудия инвестициялар вазири билан музокара ўтказди
19:43 / 29.09.2024
Саудия Арабистонида 2024 йилда қанча инсон қатл этилгани маълум бўлди
12:40 / 27.09.2024