Ўзбекистон | 10:47 / 28.07.2021
4249
2 дақиқада ўқилади

Самарқанд аэропортида қашқадарёлик қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатаётган аёл ушланди

Самарқанд аэропортида Қашқадарё вилоятида яшовчи уч нафар енгил табиат қизни Туркияга фоҳишаликка жўнатаётган аёл қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Шаҳрисабз шаҳар ИИБга шаҳарнинг «Ғалаба» МФЙда яшовчи аёл Н.С. моддий томондан қийналган қизларни Туркияга фоҳишалик билан шуғулланишлари учун юбормоқчи бўлгани ҳақида хабар тушган.

Қайд этилишича, Н.С. Туркияда бўлган таниши Т.Д. ва бошқалар билан олдиндан ўзаро жиноий тил бириктирган. Сўнг, 25-30 ёшли енгил табиатли У.Ш. А.Г. ва Ж.Л.гa «Самарқанд–Туркия» йўналишидаги самолётга ўз ҳисобидан 1 500 AҚШ долларига чипта сотиб олиб берган.

Таъкидланишича, бу уч хотин-қиз Самарқанд халқаро аэропортида самолётга чиқаётганида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан тўхтатиб қолинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилиб, тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид