Жаҳон | 10:41 / 28.07.2021
4648
1 дақиқада ўқилади

Японияда жазирама иссиқлик туфайли саккиз мингдан ортиқ одам касалхонага ётқизилди

Сўнгги бир ҳафта ичида Японияда саккиз мингдан ортиқ одам касалхоналарга ётқизилган. Бунга жазирама туфайли иссиқлик уриши сабаб сифатида кўрсатилмоқда.

Касалхонага ётқизилганларнинг аксарияти 60 ёшдан ошган одамлардир. Улардан баъзилари боғда узоқ вақт ишлаган, бошқалари тежамкорлик қилиб уйда кондиционерни ёқмаган.

Сўнгги етти кун ичида камида 23 киши ғайритабиий ҳарорат туфайли вафот этган.

Япониянинг шимоли-шарқий қирғоғида иссиқ об-ҳаводан сўнг кучли шамол юзага келган. У ерга «Непартак» тайфуни кўтарилган. Мамлакатдаги ёмон об-ҳаво туфайли 20 дан ортиқ рейслар бекор қилинган.

Синоптиклар ёмғир ёғишини тахмин қилишмоқда. Маҳаллий ҳокимият шу сабабли кўчкилар ва дарёлардаги сув сатҳининг кўтарилиши хавфи борлигидан огоҳлантирмоқда.

Аввалроқ, Канаданинг Британ Колумбияси провинциясида аномал иссиқ ҳаво сабабли деярли 500 киши вафот этгани маълум қилинганди.

Достон Аҳроров
Тайёрлаган Достон Аҳроров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид