Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2021 йилнинг биринчи ярмида Самарқанд вилоятидан кўчиб кетганлар кўчиб келганлардан қарийб бир баравар кўп бўлган
2021 йилнинг биринчи ярмида Самарқанд вилоятига кўчиб келганлар сонидан кўчиб кетганлар сони қарийб бир баравар кўп бўлган. Бу ҳақда вилоят статистика бошқармаси Kun.uz’га хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йилнинг ўтган олти ойи мобайнида Самарқанд вилоятига кўчиб келганлар сони 5 минг 735 кишини ташкил қилган. Кўчиб кетганлар сони эса 9 минг 857 кишини ташкил этган. Миграция сальдоси минус 4 минг 122 киши бўлган.
Қайд этилишича, миграция сальдосининг юқори даражаси:
- Пайариқда –826 киши;
- Ургутда –797 киши;
- Қўшработда –615 киши;
- Пахтачида –580 киши;
- Иштихонда минус –532 киши;
- Каттақўрғонда –517 киши;
- Пастдарғом туманида –503 киши бўлган.
Аввалроқ сўнгги ўн йилда Самарқанд вилоятига 102 874 нафар одам кўчиб келгани, 152 327 нафар одам кўчиб кетгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
12:40 / 26.12.2025
“Тошкент–Самарқанд” йўналишида юқори тезликдаги поездлар учун янги линия қурилади
12:09 / 23.12.2025
Самарқандда икки суд раиси ишдан олинди
21:42 / 21.12.2025
Ўзбекистонда 9 ойда энг кўп чақалоқ Самарқанд вилоятида туғилган
08:50 / 18.12.2025