15:20 / 30.07.2021
8453

Шомуродов душанба куни «Рома» билан шартнома имзолайди

Ўзбекистон терма жамоаси ва «Женоа» ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини «Рома»да давом эттириши тобора ойдинлашмоқда.

Журналист Жанлука Ди Марционинг ёзишича, томонлар трансфер масаласи тўлиқ ҳал қилинган.

«Рома» ўзбекистонлик футболчини кейинги ёзда 17,5 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олади. Бу қиймат бонуслар ҳисобига (+2,5 млн евро) 20 млн еврога етиши ҳам мумкин. Шунингдек, Генуя клуби 26 ёшли ҳужумчининг кейинги трансферидан 10 фоизлик улуш олади. 

Футболчи душанба куни Римга учиб боради ва шартнома имзолайди. 

Аввалроқ Элдор «Рома» билан 2026 йилгача мўлжалланган шартнома имзолаши ҳақида хабар берилганди. Агар «Рома» келаси мавсумда Чемпионлар Лигасига чиқса, шартномадаги футболчини сотиб олиш банди фаоллашиши айтилганди.

2017 йилда «Бунёдкор»дан «Ростов»га йўл олган ҳужумчи 2019/2020 йиллар мавсумида Россия чемпионатида ёрқин ўйин намойиш этди ва 2020/21 йилги мавсум бошида «Ростов»дан 7,5 миллион евро эвазига «Женоа»га ўтганди. Якунланган мавсумда ушбу форвард А Серияда 31та ўйинда майдонга тушиб, 8 гол уришга муваффақ бўлди.

Top