Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сергелида омборхонада портлаш оқибатида бир ишчи вафот этди, уч киши жароҳатланди
Сергелида омборхона биноларидан бирида газ-ҳаво аралашмаси чақнаши содир бўлди. Омборхонадан ташқари, корхона маъмурий биноси ҳам вайрон бўлди. Бир киши ҳалок бўлди, уч киши жароҳатланди.
Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги омборхона биноларидан бирида газ-ҳаво аралашмаси чақнаши содир бўлди.
ФВВ матбуот хизмати хабар беришича, ҳодиса 31 июль куни тахминан 19:30ларда «Қушқўрғон» маҳалласидаги омборхона биноларидан бирида рўй ерган. Ҳодиса оқибатида омборхона биносидан ташқари, мазкур корхонанинг маъмурий биноси ҳам вайрон бўлган. Бундан ташқари, қўшни бинода жойлашган нонвойхона ҳам қисман зарар кўрган.
Фавқулодда ҳолат натижасида корхонанинг бир ишчиси ҳаётдан кўз юмган, уч киши турли даражадаги жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.
Дастлабки тахминларга кўра, ҳодисага бинода газ сизиб чиқиши сабаб бўлган. Ҳодиса жойида ФВВ қутқарувчилари, ИИВ, прокуратура ва бошқа тегишли идоралар вакиллари иш олиб бормоқда.
Мавзуга оид
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026
Сергелида канализация иншооти атрофидаги сассиқ ҳид бартараф этилади
17:03 / 04.07.2026
Тошкент шаҳри таркибига ўтган маҳаллаларда инфратузилма бўйича бирорта масала қолмаслиги керак — президент
16:47 / 04.07.2026