Ўзбекистон | 09:19 / 02.08.2021
4549
1 дақиқада ўқилади

Қаршида темирйўл кесиб ўтиладиган жойда транспорт ҳаракати тўхтаб қолганига изоҳ берилди

“Ўзбекистон темир йўллари” Қарши шаҳридаги темирйўл переездларидан бирида автотранспорт ҳаракати тўхтаб қолганлиги юзасидан изоҳ берди.

Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳрига кириш постларидан бирида поезд тўхтаб қолгани сабабли автомашиналар шаҳарга кира олмаётганлиги ҳақида видеотасвир тарқалди. 

Қайд этилишича, 2021 йил 1 август куни “Қарши минтақавий темир йўл узели” корхонаси таркибидаги Қарши станцияси саралаш паркидан жўнатиш паркига 4130-км.даги қўриқланадиган переезд орқали Қозоғистоннинг Арис станцияси йўналишига поезд тортиш жараёнида 4130-км.даги қўриқланадиган переездда автомашиналар қатнови тўхтаб қолган.

“Ўзбекистон темир йўллари” ахборот-таҳлилий медиа маркази маълумотига кўра, автомобил транспорти ҳаракати қисқа вақт ичида тикланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид