Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Боғча тизимидаги ходимлар орасида эркакларнинг улуши 0,3 фоиздан 4,5 фоизга етди — Агриппина Шин
Мактабгача таълим соҳасида фаолият юритаётган 200 мингдан ортиқ ходимлар орасида эркаклар улуши 2017 йилда 0,3 фоизни ташкил қилган бўлса, бугунги кунда бу кўрсаткич 4,5 фоизга етган, деб маълум қилди мактабгача таълим вазири Агриппина Шин.
Фото: Халқаро пресс-клуб
Вазир бу ҳақда 4 август куни мактабгача таълим соҳасига бағишлаб ўтказилган Халқаро пресс-клуб сессиясида гапириб ўтди.
Сессияда маълум қилинишича, Ўзбекистон аҳолисининг 2,8 млн қисми – 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар. Аҳолининг йиллик ўсиши 780 минг болага тўғри келмоқда.
Қайд этилишича, 3-7 ёшдаги болаларни мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олиш 2017 йилда 708 247 нафар (27,7%), 2018 йилда 932 310 нафар (37,7%), 2019 йилда 1 413 290 нафар (52,3%), 2020 йилда 1 699 566 нафар (60,9%), 2021 йил июн ойи ҳолатига 1 760 808 нафар (62,4%)ни ташкил қилган.
2030 йилга келиб мактабгача таълимга болаларнинг 80,8 фоизини қамраб олиш режалаштирилган.
Соҳа ривожи йўлида ажратилган давлат бюджети харажатлари йилдан йилга ўсиб бормоқда. Ялпи ички маҳсулотга нисбатан таълим харажатлари улушидаги давлат бюджети харажатлари 2017 йил 15,5 фоизга тўғри келган бўлса, бу кўрсаткич 2021 йилга келиб 21,8 фоизга ортган.
Мавзуга оид
14:42 / 07.11.2025
Самарқанд, Андижон, Қашқадарё — МТТ сони бўйича етакчи ҳудудлар
18:05 / 24.10.2025
Айрим оила фарзандининг нодавлат боғча учун тўлови бир қисми қоплаб берилади
11:40 / 10.09.2025
Мактабгача ва мактаб таълими вазирига янги ўринбосар тайинланди
18:08 / 16.07.2025