Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Россия болалар ҳуқуқларини ҳимоялаш соҳасида меморандум имзолади
Ўзбекистон ва Россия болалар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоялаш соҳасида ҳамкорлик ва ўзаро ҳамфикрлик ҳақида меморандум имзолади. Ўзбекистон томондан ҳужжатни Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусова, Россия томондан эса унинг ҳамкасби Анна Кузнецова имзолади.
Алия Юнусованинг таъкидлашича, ҳужжатнинг имзоланиши мигрантлар фарзандлари ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоялаш ва бу соҳада ўзаро кўмак кўрсатиш масалаларини ҳал қилиш бўйича аниқ механизмларини белгилаб олиш зарурати билан боғланган.
Ўз навбатида, Россия вакили ҳужжат болалар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоялаш соҳасида икки томонлама муносабатларни ривожлантириш учун пойдевор бўлишини айтган. “Болаларга тааллуқли барча масалалар зудлик билан топилиши керак бўлган ечимларни, турли бюрократик важларни имконсиз қилувчи профессионал ҳаракатларни талаб қилади. Ҳужжат болаларга оид аниқ муаммоларни ҳал қилишга имкон беради. Биз унга болалар муаммоларини ҳал қилиш учун зарур барча жиҳатларни татбиқ қиламиз”, деб таъкидлаб ўтган Кузнецова.
Мавзуга оид
10:35 / 04.07.2026
Россияда сафарбар этилганлар учун тиббий кўрик тартиби ўзгариши мумкин
09:50 / 04.07.2026
Сумидаги ҳужумда беш ёшли қизалоқ ва онаси ҳалок бўлди
21:48 / 03.07.2026
Украина Россияни тинчликка мажбурлаш операциясини бошлади - NYT
21:11 / 03.07.2026