Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Толиблар Лашкаргоҳ шаҳри полицияси қароргоҳини эгаллаб олишга уринмоқда – ОАВ
Лашкаргоҳ шаҳрида уч кундан буён давом этаётган жанглар оқибатида 40 нафарга яқин тинч аҳоли қурбон бўлган ва 150 нафардан ортиғи жароҳатланган.
“Толибон” ҳаракати жангарилари Ҳилманд вилояти маъмурий маркази бўлмиш Лашкаргоҳ шаҳридаги полиция қароргоҳига ҳужум бошлади. Бу ҳақда Ariana News телеканали хабар берди.
Хабарда айтилишича, полиция қўмондонлиги қамалга тушиб қолган. Полиция бошлиғи яраланган.
Лашкаргоҳ шаҳрида уч кундан буён давом этаётган жанглар оқибатида 40 нафарга яқин тинч аҳоли қурбон бўлган ва 150 нафардан ортиғи жароҳатланган.
Душанба куни толиблар шаҳардаги давлат телерадиомаркази биносини эгаллаганди.
Афғонистон армияси 215-корпуси генерали Сами Садат шаҳар аҳолисини “армия толибларга қарши йирик операция ўтказишни режалаштиргани сабабли уйларини тарк этишга” чақирган.
Мавзуга оид
13:47
Покистон яна Афғонистонга ҳужум қилди
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026