Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистон ҳукумати матбуот маркази раҳбари ўлдирилди
Минапалга қилинган ҳужум учун жавобгарликни "Толибон" ҳаракати ўз зиммасига олган.
Фото: AP Photo/Rahmat Gul
Афғонистон ҳукумати матбуот маркази раҳбари ва мамлакат президентининг собиқ матбуот котиби Даво Хон Минапал ўлдирилди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб Tolo телеканали хабар берди.
Associated Press агентлиги маълумотига кўра, Минапалга қилинган ҳужум учун жавобгарликни "Толибон" ҳаракати ўз зиммасига олган.
Толиблар вакили Минапал "қилмишига яраша жазосини олган"ини айтган.
Афғонистон ҳукумати бу воқеа борасида ҳозирча изоҳ бермади.
Мавзуга оид
22:54 / 05.03.2026
Покистон-«Толибон» можароси: улар нимани бўлиша олишмаяпти?
21:02 / 01.03.2026
Афғонистон Покистон билан тўқнашувлар давомида 400 нафардан ортиқ ҳарбийларини йўқотди
21:59 / 28.02.2026
Бахтиёр Саидов Афғонистон ва Покистон ташқи ишлар вазирлари билан мулоқот ўтказди
21:42 / 27.02.2026