Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Байдендан ўз ваъдасини бажармагунча 11 сентябрдаги теракт қурбонлари хотира тадбирларида иштирок этмаслик сўралди
1800га яқин америкалик АҚШ президенти Жо Байдендан АҚШда 2001 йил 11 сентябрда содир этилган терактлар тафсилотлари келтирилган ҳукумат ҳужжатларини очиқламагунича, терактда ҳалок бўлганлар хотирасига Нью-Йоркда ўтказилувчи тадбирларда иштирок этмасликни сўради. Улар орасида терактда ҳалок бўлганларнинг яқинлари, ўша фожиани бошдан ўтказган фавқулодда хизматлар ходимлари бор.
NBC телеканалининг хабар беришича, мурожаат муаллифлари ҳукумат ҳужжатларида Саудия Арабистони етакчиларининг фожиага алоқадорлигининг исботлари борлигига ишонишади.
Уларнинг таъкидлашича, Байден президентликка номзод бўлган кезда ўша теракт ҳақида кўпроқ маълумотни ошкор қилишга ваъда берган, бироқ ҳали ҳам ўз ваъдаси устидан чиқмади.
“Президент ўз ваъдасини бажармагунча, уни муқаддас жойларимизда қабул қила олмаймиз”, деб айтилган мурожаатда.
Жорий йилда теракт содир этилганига 20 йил бўлади.
2001 йил 11 сентябрда “Ал-Қоида”нинг 19 аъзоси АҚШ ҳудудида 4та йўловчи самолётини эгаллаб олиб, улар ёрдамида терактлар содир этган. Самолётлардан иккитаси Нью-Йоркдаги Жаҳон савдо марказининг эгизак минораларига йўналтирилган. Учинчи лайнер эса Пентагон биносига урилган. Террорчилар томонидан Вашингтонга йўналтирилган тўртинчи самолёт Шенксвилл шаҳри яқинида қулаб тушган. Ушбу терактлар оқибатида 2977 киши ҳалок бўлган, яна бир неча минг киши жароҳат олган.
Мавзуга оид
16:46 / 24.05.2026
Покистонда теракт оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
16:40 / 20.04.2026
Киевдаги теракт вақтида полициячилар ёш болани ташлаб, қочиб кетди. Тафсилотлар
09:06 / 19.04.2026
Киевдаги отишма: «Москвада туғилган шахс» ўт очди ва супермаркетда одамларни гаровга олди
19:23 / 06.04.2026