Жаҳон | 22:18 / 06.08.2021
3709
1 дақиқада ўқилади

Молдовада янги бош вазир бошчилигидаги ҳукумат тасдиқланди

Молдованинг янги бош вазири собиқ молия вазири Наталья Гаврилица бўлди. Мамлакат парламенти у бошчилигидаги ҳукуматни тасдиқлади.

Фото: ipn.md

Гаврилица номзодини бош вазир лавозимига парламент сайловларида ғалаба қозонган “Ҳаракат ва бирдамлик” партияси илгари сурган.  

Гаврилица ҳукумат иложи борича тезроқ ишини бошлаши учун кейинги ҳафтадаёқ унинг биринчи йиғилишини ўтказишга ваъда берган. Янги ҳукуматда аввалгисига қараганда 4та кўпроқ, яъни 13та вазирлик бўлади.

Мамлакатнинг аввалги бош вазири Ион Кику 2020 йил декабрида истеъфога чиққанди. Шундан кейин депутатлар янги ҳукуматни шакллантиришга 2 марта уринишган, бироқ бунинг уддасидан чиқа олишмаган. Ҳукуматни парламентни тарқатиб, муддатдан аввал парламент сайловлари ўтказилгандан кейин шакллантиришга муваффақ бўлинди.

Сайловлар 11 июлда бўлиб ўтган. Унда президент Майя Санду асос солган “Ҳаракат ва бирдамлик” партияси ғалаба қозонган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид