Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда 48 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилди
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда жами 48,6 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.
Давлат мулкчилигидаги ташкилотлар томонидан жами 1,9 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилди. Уларнинг республикадаги улуши 4,1 фоизга тенг.
Нодавлат мулкчиликдаги ташкилотлар томонидан 46,6 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилди. Уларнинг республикадаги улуши 95,9 фоизга тенг.
Жами қурилиш ишлари ҳажми таркибида йирик қурилиш ташкилотлари томонидан 12,1 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.
Кичик корхона ва микрофирмалар томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 27,5 трлн сўмни ташкил қилган.
Мавзуга оид
09:37
Ўзбекистонга энг кўп Россиядан кўчиб келинмоқда
09:31 / 16.05.2026
Ўзбекистонда аёлларга нисбатан эркаклар сони кўпроқ — статистика
22:31 / 05.05.2026
Март ойида 2,7 млрд куб газ қазиб олинди. Бу ўтган йилнинг мос давридагидан 30 фоизга кам
21:32 / 01.05.2026